Дунёдаги энг оммабоп криптовалюта биткоиннинг нархи тобора пасаймоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
15 март ҳолатига кўра, биткоин курси 8000 доллардан пасайди. Бир сутка ичида биткоин 14,1 фоизга арзонлашиб, 7892 долларни ташкил этди.
Криптовалютанинг бошқа турларининг нархи ҳам тушмоқда.
Ethereum криптовалютасининг нархи 15,27 фоизга тушиб, 587 долларгача пасайди.
Ripple криптовалютасининг нархи эса 17,14 фоизга пасайган. Ҳозирги кунда биткоин криптовалюталар бозорининг 42,6 фоизини эгаллаган.
Изоҳ (0)