Россиянинг АҚШдаги элчихонаси давлат департаменти Путиннинг Қримдаги нутқи бўйича баёнотини изоҳлади, деб хабар беради «Газета.ru».
АҚШ давлат департаменти Путин ўз нутқида Россиянинг Украина ҳудудига ёлғон даъво қилаётганини таъкидлаганини маълум қилган эди.
«Россия президентининг Қримга ташрифи юзасидан мамлакатимизга нисбатан илгари сурилаётган айбловларда биз кутилаётган сайловларга таъсир ўтказиш истагини кўрмоқдамиз. Вашингтоннинг қўлидан бу борада ҳеч нарса келмайди», — дейилади Россия элчихонаси хабарида.
Изоҳ (0)