14 март куни кечқурун Сенегал жанубида ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ҳодиса жойида иш олиб борган қутқарув хизматларидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Сенегал ҳукумати ҳодисани атрофлича ўрганиши учун махсус комиссия ташкил этади.
Вертолёт бортида ҳаммаси бўлиб 20 киши бўлган. Дастлабки етти нафар жароҳатланганлар маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан топилган ва уларга зудлик билан ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)