Оқ уй Буюк Британия Россияни разведка бошқармаси собиқ полковники Сергей Скрипал ҳамда унинг қизини заҳарланишига алоқадорликда гумонлаб, россиялик 23 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш борасидаги қарорини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти матбуот хизматига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
«АҚШ ўзининг яқин иттифоқдоши — Буюк Британияга содиқдир. АҚШ Британия фуқаросига ҳамда унинг қизига асабни фалажловчи восита ёрдамида уюштирилган даҳшатли ҳужум борасида Россияни айблаётганига қўшилади. Биз Буюк Британиянинг бунга жавоб чораси сифатида россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, таъкидланишича, Россиянинг ҳаракатлари халқаро қонунларга зид бўлиб, бу орқали у ғарб демократик институтларининг фаолиятини бузишга уринмоқда.
Изоҳ (0)