Покистондаги Панжоб вилояти Лахор шаҳри яқинидаги полиция пости атрофида портлаш юз берди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, портлаш оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Улардан беш нафари полициячи, тўрт нафари эса маҳаллий аҳоли вакили. Яна 25 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.
Бомба полиция пост қўриқчиларидан сменани қабул қилиб олаётган пайтда портлаган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тахмин қилишича, ҳужум террорчилар томонидан мотоцикл ёрдамида амалга оширилган.
Изоҳ (0)