Кариб денгизида, Доминика республикасидан тахминан 5 километр нарида денгизнинг 600 метрдан 1500 метргача бўлган чуқурлиги мавжуд. Бу ерда кашалотларни учратиш мумкин бўлиб, уларни суратга олишни истаган Патрик Дайкстер анча йирик, бироқ сирли китсимон жонзотга дуч келди, деб хабар беради National Geographic.
Унинг танаси урчуқсимон бўлиб, ранги — тўқ кулранг, қорин қисми эса ёрқинроқ. Орқа томони, думига яқин қисмида унчалик катта бўлмаган сузгичлари бор. Думи ва қуйруғи орасида кашалотлардан фарқли ўлароқ бўш жой мавжуд эмас.
Аввалига Патрикнинг жамоаси дельфинни тасвирга олаётганига ишонган. Видео ва суратлар мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилганида улар мазкур жонзот ноёб денгиз сутэмизувчилари — Mesoplodon’лар оиласига мансуб эканлигини аниқлаган.
Изоҳ (0)