Мисрда Facebook ниҳоятда машҳур бўлиб, ундан мамлакатнинг 33 миллион фуқароси фойдаланади. Шу муносабат билан Миср ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида ўйламоқда, деб хабар беради EADaily.
Мамлакат телекоммуникация вазири Ёсир Элькадининг фикрича, Миср «яқинда ўз Facebook’ини яратади».
Айни кунларда ҳукумат мамлакат киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлади. Ижтимоий тармоқ яратиш масаласи ушбу ҳужжатда назарда тутилган.
Изоҳ (0)