Россиянинг Доғистон Республикасида полициячининг ёш болани ураётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, мамлакат Ички ишлар вазирлиги хизмат текширувини ўтказди. Полициячига нисбатан ҳайфсан эълон қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Видеода полициячи кийимидаги эркак ёш болани урган ва уни машина ичига сурган. Видеодан аён бўладики, уч нафар вояга етмаган бола йўлнинг қатнов қисмида турганида, уларга енгил автомобиль яқинлашган. Автомобиль йўловчиси ва ўсмирлар ўртасида тортишув келиб чиққан, кейин эса машинадан полициячи тушиб, ўсмирлардан бирини машинага чиқаришга уринган, бироқ кейин қўйиб юборган.
Изоҳ (0)