Тожикистондаги барча давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг шанба кунлари эрталабки бадантарбияда иштирок этиши мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ёшлар ва спорт ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ахтам Абдуллозода маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон президентининг ижро аппарати тадбирлар режасини тасдиқлаган. Режага асосан, эрталабки бадантарбия жорий йилнинг охирига қадар ўтказилади.
Ўтган йилнинг январь ойидан бошлаб Тожикистон ИИВнинг барча ходимларига ҳафтада икки марта бадантарбия, югуриш ва сузиш билан шуғулланиш мажбурияти юкланган эди. Спорт учун вақт ажратиш мажбуриятини ходимларни жисмоний ҳолатини сақлаб туриш ва ортиқча вазндан халос қилиш учун мамлакат ички ишлар вазири жорий қилган.
Изоҳ (0)