Непал пойтахти Катманду халқаро аэропортида US-Bangla авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 50 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Қайд этилишича, самолёт бортида ҳаммаси бўлиб 67 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.
17 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ самолётнинг аэропорт шарқида жойлашган футбол майдонига қулагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)