Евроиттифоқ Россиянинг 150 нафар фуқароси ва 38 компаниясига қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтирди. Бу ҳақда Евроиттифоқ кенгаши сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
«2018 йил 12 март куни кенгаш Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигига таҳдид қилувчи ҳаракатларга нисбатан чекловларни яна 6 ойга, 2018 йил 15 сентябргача узайтирди», — дейилади баёнотда.
Мазкур чоралар активларни музлатиш ва Евроиттифоққа киришни ман этишдан иборат эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)