АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида очилган ресторанда оқ танли хўрандалар «ирқий нотенглик учун» ҳақ тўлаши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
SAARTJ ресторанининг бош ошпази нигериялик Тунде Вэй ҳар кунлик менюга янги таом қўшди. Мижозларга овқат икки хил нархда таклиф қилинади — 12 ва 30 доллар. Бунда иккинчи танлов фақат оқ танли мижозлар учун бўлиб, овқатлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Нархлар орасидаги фарқ Янги Орлеандаги оқ ва қора танли оилалар даромадлари орасидаги фарққа асосланган. Ошпазнинг ўзи томонидан таъкидланишича, афроамерикалик оилаларнинг даромади 54 фоизга камроқ. Қиммат овқатлар савдосидан тушган пул қора танли мижозлар фойдасига қайта тақсимланади.
Изоҳ (0)