«Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси 16 мартдан бошлаб ҳафтада икки марта «Истанбул—Самарқанд» йўналишида мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Дарё»га «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанддан Истанбулга биринчи рейс 16 март куни учиб кетади. Биринчи рейсни кузатиш маросимида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Самарқанд халқаро аэропорти вакиллари ҳамда «Турк ҳаво йўллари» раҳбарияти иштирок этади.
16 март куни Истанбулдан соат 06:00 да учган самолёт соат 12:20 да Самарқандга келиб қўнади.
Худди шу куни соат 13:50 да Самарқанддан учган самолёт соат 17:05 да Истанбулга қўнади.
Изоҳ (0)