Россия президентлигига номзод Ксения Собчак Россия президенти Владимир Путин унинг чўқинтирган отаси эканлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, деб ёзади «Эхо Москви».
Ушбу радиостанциясига берган интервьюсида Ксения Собчак 12 ёшида онасининг орзу-ҳаваслари ортидан чўқинтирилгани ҳақида гапириб берди. «Черковга келганлар орасида Владимир Путин ҳам бор эди, аммо онамнинг айтишича, у менинг чўқинтирган отам бўлмаган», — деди Собчак.
У онасидан чўқинтирган отаси ҳақида одамлар орасида тарқалган миш-мишлар туфайлигина сўрашга мажбур бўлганини айтди. «Бу мавзу ҳаётимда ҳеч қачон очилмаган. Мен буни ҳеч қанақа Путин билан муҳокама қилмаганман», — деди у.
Собчак, шунингдек, Владимир Путин билан ҳеч қанақа шахсий алоқаси йўқлигини таъкидлаб, у билан фақат отасининг мотам маросимларига кўришганини айтди.
Изоҳ (0)