Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин томонидан унга нисбатан айтилган танқидни «нормал иш жараёнидаги» ҳодиса сифатида баҳолади. Давлат раҳбари NBC телеканалига берган интервьюсида баъзан матбуот котибининг нима ҳақида гапираётганлигини тушунмаслигини айтган, деб ёзмоқда TJournal.
Песковнинг сўзларига кўра, Путин жуда талабчан бошлиқ ҳисобланади ва у томонидан билдирилган танқидлар баъзан қаттиқ, баъзан эса юмшоқ бўлади. Кремль вакилининг сўзларига кўра, раҳбар томонидан танқид қилинмайдиган матбуот котиби ҳеч нарса қилмайди.
Песков баёнотларда ўз фикрини билдириши билан боғлиқ саволларга жавобан, «Мен ҳеч қачон ўз фикримни ифодаламайман, бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас», — деб қайд этган.
Изоҳ (0)