«Ахборот 24» бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов жиддий автоҳалокатга учрагани ҳақда маълум қилган эдик. Олти ойлик танаффусдан сўнг Шуҳрат Раҳматжонов «Ўзбекистон 24» каналида иш бошлади. Бу ҳақда Шуҳрат Раҳматжонов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Худо хоҳласа 6 ойлик танаффусдан сўнг 12 март куни, соат 14:00да биринчи маротаба эфирга чиқаман. 13 март куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида ҳам эфирга чиқишим режалаштирилган. Автоҳалокатда учраган вақтим мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.Шуҳрат Раҳматжонов, сухандон
Изоҳ (0)