Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Ҳилола Тошмуҳаммедова 8 март куни 32 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Назокат Азим Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
«Миллий театримиз актрисаси Ҳилола Тошмуҳаммедовани кўплар қаторига қўшибмиз. Жудаям хушчақчақ қиз эди. Қуёшча эди. Бирам самимий, меҳнаткаш, одобли. ‘Орзулар фасли’ сериалида ўйнаганлар ичида энг иқтидорлиси деб ҳисоблардик, ролини жуда маромига келтириб ижро этган», — дея ёзув қолдирган журналист.
Актриса 7 март куни ишдан уйга қайтгач тоби қочгани, шифохонада эса қон босими кескин тушиб кетгани билдирилмоқда.
Ҳилола Тошмуҳаммедова «Фариданинг дил дафтари», «Кўнгил» каби спектакллар, бир қатор фильм ва сериалларда роллар ижро этганди.
Изоҳ (0)