6 март куни 100 дан ортиқ ўзбекистонлик қўшиқчи, раққоса ва мусиқачилар Душанбега етиб келди, деб ёзади «Подробно». Улар 9 март куни 150 дан ортиқ тожик санъаткорлари билан биргаликда «Дўстлик кечаси» концертида қатнашади.
Байрам тадбирида томошабин сифатида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари, Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумати ва парламенти аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Таъкидланишича, ўзбек санъаткорлари гуруҳига Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров, Озодбек Назарбеков кирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9—10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади.
Изоҳ (0)