2018 йилнинг 11 март куни Москва—Бухоро йўналиши бўйича HY 608 рейсини амалга оширган Boeing 767 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Boeing 767 самолёти ўз бортидаги йўловчилардан бирининг аҳволи кескин ёмонлашгани сабаб Самара шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлди. «Курумоч» аэропортида йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўзбекистон фуқароси бўлган эркак Самарадаги шифохоналардан бирига жойлаштирилган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»га тегишли самолёт белгиланган йўналиш бўйича соат 19:15 да ҳавога кўтарилган ва соат 22:41 да «Бухоро» халқаро аэропортига келиб қўнган.
Изоҳ (0)