Нукус шаҳридаги «Тўрткўл гузари»да йўлни иккига ажратиб турувчи йўл панжараларини алмаштириш ишлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда «KRuz.uz».
«Аввалроқ йўлнинг фақат пиёдалар ўтиш жойига яқин қисмигина ҳайдовчиларга қулай тарзда алмаштирилганди. Энди эса бутун ‘Тўрткўл гузари’ бўйлаб йўл панжаралари каттасидан кичигига алмаштирилмоқда. Сабаби, аввалги йўл панжараларидан йўлнинг қарама-қаршисидаги йўловчи ва автомашиналар кўринмасди. Ҳатто шу важдан бир иккита автоҳалокатлар ҳам юз берганди. Энди бунинг олди олинадиган бўлди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)