Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳлардан бирида Тошкентнинг Сергели туманида бунёд этилган янги кўп қаватли уйларнинг 11 март куни ёғган ёмғирдан кейинги аҳволи тасвирланган сурати пайдо бўлди.
Суратдан кўриш мумкинки, янги қурилган кўп қаватли турар жой биносининг майдони тўлиқ сув остида қолган.
Интернет фойдаланувчилари бу каби ҳолатдан ранжиб, сурат остида турли изоҳларни қолдирган.
«Қурувчилар лойиҳамизга кўра ҳовлида бассейн қуришни режалаштиргандик, дея ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетишнинг йўлини топади», — деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири.
«Озгина ёққан ёмғирга шунчалик бўлиб кетса, жала ёғса нима бўларкан? Бу ерда истиқомат қилувчилар қайиқда қатнайдими?!», — дейди бошқа бир фойдаланувчи.
Изоҳ (0)