Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи Равшан Яхшимуродов Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишлаб Тошкент шаҳригача пиёда юриб бормоқчи эканини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди. «KRuz.uz» сайти Равшан Яхшимуродовдан кичик интервью олди.
«Яқинларимнинг таклифларига кўра ҳамда тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан об-ҳаво шароитларини ҳисобга олиб, берган тавсияларига кўра старт санаси Наврўз айёмидан кейинга кўчирилди. Бунда 1990 йил март ойининг охирги 10 кунлигида Ўзбекистонда президентлик жорий қилинганлиги ҳам ҳисобга олиниши мумкин», — дейди Равшан Яхшимуродов сайт билан суҳбатда.
Беруний қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида техник ходим сифатида фаолият юритувчи Равшан Яхшимуродов 1200 километр йўлни пиёда босиб ўтишдан мақсади ҳақида қуйидагиларни маълум қилади:
—Мақсадим Ислом Каримов хотирасига ҳурмат ва ёшларга ватанпарварлик ва жасорат намунасини кўрсатиш, шу йўл билан мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш ва уни асрашга даъват этишдир.
—Сафар давомида қуйидагиларни режалаштирганман:
- Марафон давомида Самарқанд шаҳрига кириб, Биринчи Президентимизнинг қабрини зиёрат қилиш ва уларнинг қариндошлари ва синфдошлари билан учрашиб суҳбатлашиш, ўқиган мактабига кириш.
- Тошкент шаҳрига бориб Ислом Каримов ўқиган олий ўқув юртларига кириб талабалар билан учрашиш.
- Биринчи Президентимиз анча вақт фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳи олдидаги биринчи президентимиз сиймойси туширилган ҳайкални зиёрат қилиш.
- Якунида шулар ҳақида китоб қилиб ёзиш.
Изоҳ (0)