Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 20 февралидан 1 мартигача Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва барча туман ҳокимликларида «Ijro.gov.uz» ягона ижро интизоми электрон тизими жорий этилиб, ундан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этилди. Бу ҳақда алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирлик ва идораларда мазкур ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиш ишлари давом этмоқда.
Тренинглар «Unicon.uz» ДУК, Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ва «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали мутахассислари томонидан олиб борилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги «Идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишига асосан 2018 йил 30 мартга қадар республикада Идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимини жорий этиш белгиланган.
Изоҳ (0)