Нукус шаҳри Булатова кўчаси 4-уйда яшовчи Х.Турдимуратова шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «KRuz.uz».
Фуқаро ўз аризасида маълум қилишича, Нукус деҳқон бозори ҳудудида жойлашган У.Дареновга тегишли дўкондан 40 500 сўмга савдо қилган. Аммо сотувчи унинг пластик картасидан икки марта ҳақ олган. Х.Турдимуратованинг телефонига икки марта тўлов амалга оширилгани ҳақида SMS-хабар келгач, у сотувчидан ортиқча тўланган пулни қайтаришни талаб қилган. Аммо сотувчи турли баҳоналар билан рад жавобини берган.
«Мазкур мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, истеъмолчидан ҳақиқатдан ҳам икки марта пул ечиб олганлиги аниқланди. Шунинг учун фуқаронинг ортиқча пули қайтариб берилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)