15 март куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши маросими бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Маданият вазирлиги расмий веб-сайти.
Қозоғистон президентининг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилишича, тантанали маросимда Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Шунингдек, икки мамлакат етакчилари ўзбек санъат усталарининг гала-концертида қатнашади.
15 март куни Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг ишчи учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)