Владимир Путин NBC телеканалига берган интервьюсида давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан бери ўзининг вориси номзоди ҳақида ўйлашини маълум қилди, дея хабар беради «Вести.ru».
«Бу ҳақда 2000 йилдан бери ўйлайман. Ўйлаш зарарли эмас, бироқ охир-оқибат танлов Россия халқига ҳавола. Кимнидир ёқтиришим ёки аксинча, хуш кўрмаслигимдан қатъий назар, номзодлар сайловда қатнашади ва якуний қарорни Россия фуқаролари қабул қилади», — таъкидлади Путин.
Путин ундан сўнг ҳокимиятга давлат раҳбари бўлиб ишлаган йиллари эришилган барча натижаларни барбод қилишга тайёр кишилар келишига ишонмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)