Сурияда ҳалокатга учраган Россиянинг Ан-26 ҳарбий самолётининг қанот ёпқичларидан бири зарарлангани аниқланди, деб хабар беради «Meduza».
Тахмин қилинишича, самолёт қўниш учун қанот ёпқичларини очган, улардан бири номаълум сабабларга кўра узилиб тушган. Шундан сўнг самолёт бир ёнга оғиб, ерга тумшуғи билан қулаган.
Россия мудофаа вазирлиги ҳам Ан-26 самолётининг ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)