Латвияда Давлат даромадлари хизмати бош директори Ильзе Сируле ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
53 ёшли давлат хизматчисининг жасади уйида зўравонликлар аломатисиз топилди. Ўлим сабаби ҳозирча маълум эмас. Полиция вакилига кўра, суд-тиббиёт экспертизаси белгиланди.
Мамлакат бош вазир Марис Кучинис Сируленинг яқинларига ҳамдарлигини билдирди. У юзага келган вазиятни молия вазири Дана Рейниеце-Озола билан муҳокама қилди ва хизмат раҳбари вазифасини бажарувчини тайинлаш ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)