Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур марказий ўйинида «Бунёдкор» ҳамшаҳри «Пахтакор устидан зафар қучди.
Беллашувдаги ягона гол 79-дақиқада ҳимоячи Рустам Ашурматов томонидан урилди. «Пахтакор» жамоаси вакиллари бунга жавоб қайтара олмади.
Беллашувнинг сўнгги дақиқасида «Бунёдкор» футболчиси тўпни жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади ва учрашув ҳаками Шерзод Қосимов «қалдирғочлар» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага Жасур Ҳакимов яқинлашди. Бироқ унинг зарбасини «Бунёдкор» посбони Мурод Зухуров қайтаришга муваффақ бўлди.
«Пахтакор» Суперлигани «Сўғдиёна»ни таслим этиш билан бошлаганди. «Бунёдкор» эса ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнаганди — 1:1.
Рустам Ашурматовнинг голи
Жасур Ҳакимовнинг ноаниқ пенальтиси
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур беллашувлари 10 март, шанба
«Бунёдкор» — «Пахтакор» 1:0
Гол: Рустам Ашурматов, 79 (1:0).Ноаниқ пенальти: Жасур Ҳакимов, 92+ (П).«Сўғдиёна» — «Нефтчи» 20:00
Изоҳ (0)