НАТОга аъзо мамлакатлар Россия чегараси яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни ўтказади. Унда 45 нафар иштирокчи қатнашади. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг қўмондони, генерал Роберт Неллер маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, ўқув машғулотлари октябрь ойида бошланади. Унда ўнлаб кемалар ва самолётлар, шунингдек, амфибия машиналар иштирок этади. Неллернинг аниқлик киритишича, манёврлар Норвегия қироқларида, Россия чегараси яқинида ўтказилади.
«Ишончим комилки, бунга жавобан Россия томонидан намойишкорона дипломатик ҳаракатлар амалга оширилади», — дейди генерал.
АҚШ армиясининг бўлинмалари Норвегияга жорий йилнинг январь ойида жойлаштирилган эди. Денгиз пиёдалари оғир шароитларда жанговар тайёргарликларни ўтказмоқда. Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён биринчи марта чет эл қўшинларининг мамлакат ҳудудига жойлаштирилиши ҳисобланади.
НАТОга аъзо мамлакатлар 2014 йилда Қрим Россия таркибига қўшиб олинганидан кейин Европадаги ҳарбий фаолиятини мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилганди.
Изоҳ (0)