Туркиянинг Адана шаҳри полицияси мамлакат жанубида ИШИД террорчилик ташкилотига аълоқадорлик гумонлаб 13 кишини қўлга олди. Улар АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига теракт уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, рейдлар эрта тонгда бир вақтнинг ўзида бир нечта туманда ўтказилган. Ушбу операцияларни амалга оширишда маҳаллий Хавсизлик бошқармасининг терроризмга қарши курашиш департаменти махсус бўлинмаси ходимлари иштирок этди. Қўлга олинганларнинг 12 нафари суриялик. Уларнинг барчаси терговни давом эттириш учун Хавфсизлик бошқармасига етказилган.
4 март куни Америка дипломатик миссияси хавфсизликка таҳдид юзасидан ўз ишини тўхтатганини маълум қилганди. Қўшма Штат фуқароларига фавқулодда ҳолатлардагина хизмат кўрсатилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)