Ҳиндистонлик чегарачилар Хитой тилини ўрганиш бўйича йиллик курсларга жўнатилади. Бу ҳақда The Global Times хабар бермоқда.
Бундан кутилган мақсад, жумладан, Ҳиндистонни Хитой билан эҳтимолий тўқнашувга тайёрлаш эканлиги айтилди.
Курсларга Ҳинд-Тибет чегара полициясининг 25 нафар хизматчиси юборилади. Бу уларга қўшни давлат чегарачилари билан мулоқотни йўлга қўйишда кўмак бериши билдирилмоқда.
«Хитой тили ва маданиятини тушуниш Ҳиндистога чегара ҳудудларни назоратга олишда ёрдам бериши мумкин. Шу сабабли тил ўрганиш стратегик тайёргарлик ҳамдир», — дейди ҳарбий эксперт Сун Чжинпин.
2016—2017-ўқув йилида 4 нафар ҳинд ҳарбийси Хитой тили бўйича курсларни якунлади. Улар ҳозир чегара ҳудудларида хизматни ўтамоқда.
Изоҳ (0)