Папуа-Янги Гвинеяда содир бўлган кучли ер ости силкиниши оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, бу сафар зилзила магнитудаси 6,7 баллни ташкил этган.
«Ер ости силкинишлари Поргера шаҳридан 112 километр жануби-ғарбда содир бўлган. Зилзила магнитудаси 6,7 баллни ташкил этди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни ҳам Папуа-Янги Гвинеяда содир бўлган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)