Украинанинг Полтава шаҳар кенгашида фаоллар ва мансабдорлар ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бунга фаолларнинг шаҳар транспорти маромининг бузилишига сабаб бўлаётган уй-жой коммунал хизмати ишидан норозилиги сабаб бўлди.
Кенгаш биносига йўллар ёмон тозаланаётганидан дарғазаб бўлган кишилар кириб келди ва шаҳар раҳбарининг мазкур масалалар бўйича ўринбосари жавоб беришини талаб қилди. Шунингдек, улар ўзи билан туз ва қум олиб келтирди.
Фуқаролар мурожаати бўйича бошқарма бошлиғи залдан ушбу «совға»ларни олиб чиқишга уринди, шундан сўнг икки томон ўртасида тортишув ва муштлашув бошланди. Бунга параллель равишда шаҳарнинг марказий кўчасида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди.
Изоҳ (0)