Хитой Давлат кенгаши вазири Ли Кэцян 2018 йилда мамлакатнинг ишлаб чиқариш сектори хорижий тадбиркорлар учун тўлиқ очиқ бўлишини маълум қилди, деб ёзади «Reuters».
«Умумий ишлаб чиқариш сектори тўлиқ очиқ бўлади, телекоммуникация, тиббиёт, таълим ва тоза энергия ташувчилар асосидаги автомобиллар каби соҳаларга кириб бориш кенгайтирилади», — деди Ли Кэцян.
Унинг сўзларига қараганда, банк фаолияти, қимматбаҳо қоғозлар, фондлар бошқаруви каби соҳаларда чет элликларнинг иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда.
У, шунингдек, хорижий инвесторлар солиқлар тўлашда муҳлат олиши мумкинлиги, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш жараёни эса соддалаштирилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)