Интернетда Emirates компаниясига тегишли A380-800 самолётларининг 1 ва 2 март кунлари Бирмингем аэропортига қўниши акс этган видео пайдо бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Роликка берилган таърифда айтилишича, лайнерларнинг қўнишини нафақат кучли шамол, балки қўниш йўлагидаги шилта лой ҳам қийинлаштирган. Учувчиларга кучли қор ҳам халал берган.
Сўнгги ҳафталарда Европада совуқ фронт ҳукмронлик қилмоқда, уни маҳаллий матбуотда «Шарқдан келган ваҳший» деб аташмоқда. Об-ҳаво шароитларини Британияда антициклоннинг «Эмма» атлантик бўрони билан тўқнашуви ҳам қийинлаштирмоқда.
Airbus A380 дунёдаги энг йирик йўловчи самолёти ҳисобланади. У 15 минг километрдан ортиқ масофаларга қўнмайдиган парвозларни амалга оширишга ва 853 нафаргача йўловчини сиғдиришга қодир.
Изоҳ (0)