2017 йил бокс бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов 10 март куни профессионал рингдаги илк жангини ўтказади.
Олдинроқ Шаҳрам Ғиёсов проф боксдаги илк шартномасига имзо чеккани ҳақида айтилганди. Энди у ўз жангларини бокс маркази АҚШда ўтказади.
10 март куни Ғиёсовга аргентиналик Николас Веласкес рақиблик қилади, деб ёзди «Оламспорт». Веласкес шу кунга қадар проф боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 10 тасида рақибларидан устун келган ва 2 та жангда имкониятни бой берган. Шаҳрам учун эса бу жанг дебют бўлади.
Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов қаторида Мурод Аҳмадалиев ҳам проф рингдаги дебют жангини айнан 10 март куни Америкада ўтказади.
Изоҳ (0)