Россия Ғарбий ҳарбий округининг ракета кучлари «Искандер-М» баллистик ракетасини учирди, деб хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
«Ракета 100 километрдан узоқроқдаги масофада жойлашган нишонга бориб урилган. Нишон юқори аниқликда яксон қилинган. Ракетани учиришда иштирок этган шахсий таркибнинг тайёргарлиги ва нишоннинг забт этилиш натижалари юқори баҳоланди», — дейилади хабарда.
«Искандер» — тезкор-тактик рекета комплекслари оиласига мансуб бўлиб, кичик ўлчамдаги ҳамда майдон нишонларини, қўмондонлик пунктлари ва инфратузилма объектларини йўқ қилишга мўлжалланган.
Изоҳ (0)