Машҳур инсидер Эван Бласснинг Twitter’да маълум қилишича, дастурчилар учун Android P нинг дастлабки талқини март ойининг ўртасида тақдим этилади. Компания янги мобил тизимни синов тартибида тақдим этиш анъанасини сақлаб қолмоқда, деб ёзади «Hi-tech Mail.ru».
Дастлабки талқин янги тизимнинг асосий хусусиятларни ҳақида ҳикоя қилади, бироқ асосий янгиликлар ҳақида Google I/О дастурчилар конференциясида маълум қилинади. Жорий йилда у 8—10 май кунлари чиқади.
Маълумотларга кўра, янги имкониятлардан бири маҳсулотлар рекламаси билан боғлиқ қўнғироқларни автоматик блоклаш бўлади.
Эван Бласснинг айтишича, янги талқин Android Pumpkin Pie ёки Android Pie деб номланади, чунки Google I/О 2018 учун тақдим этилган рекламада катта стол устида пирог турибди.
Изоҳ (0)