Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида бир неча ўнта, шу жумладан алоҳида N ҳарфи билан боғлиқ ёзувларни излаш ва қўллаш тақиқланди. Маълум қилинишича, бу ҳарфдан фойдаланишни тақиқлаш унинг «лавозимдаги муддатлар сони»ни ифодалаши билан изоҳланган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Тақиқланган сўзлар ва бирикмалар қаторига «бир умрлик», «умрбоқий» ва шахсга сиғиниш» кабилар кирган.
Хитой ижтимоий тармоқларини назорат қилиш Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси томонидан конституциядан давлат раҳбарининг сайланиши билан боғлиқ чекловни олиб ташлаш ҳақидаги таклифидан сўнг кучайтирилган.
Изоҳ (0)