Россиянинг Тюмень шаҳрида яшовчи дастурчи Ярослав Попов Россия президенти Владимир Путиннинг дзюдо кимоноси кийиб турган ҳолатдаги 12 метрли нусхасини яратди. Президентнинг 3D нусхасини «Путин билан сурат» номли махсус дастур ёрдамида кўриш ва у билан суратга тушиш мумкин, деб ёзмоқда TJournal.
Дастурчининг сўзларига кўра, 3D нусха у жойлаштирилган спорт мажмуасининг 10 йиллиги шарафига яратилган. Мазкур дастурдан фақат шу жойда фойдаланиш мумкин.
Мазкур нусхани яратиш учун бир ой вақт кетган. Унда Путин таъзим/салом қилиб тургани акс этган. Бир ҳафтадан сўнг Путинга бағишланган тўлиқ лойиҳани ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)