Отабек Мустафоев «Ўзшаробсаноат» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
У бунга қадар Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келганди.
Шунингдек, Темур Умаров мазкур жамият бошқарув раисининг ўринбосари лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамияти «Ўзшаробсаноат» АЖ деб қайта номланди.
Изоҳ (0)