Криптовалюта ва блокчейн нафақат банк тизими, балки бутун иқтисодиётнинг ривожланишида янги босқични бошлаб бериши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Сайдулло Абдуллаев айтиб ўтди, деб ёзади Spot.
Унинг сўзларига кўра, «эскича» ишлайдиган банклар тез орада ишсиз қолади, чунки рақамлаштиришга тайёр бўлган компаниялар олдинга чиқади.
Шунингдек, таъкидланишича, блокчейндан турлича ва турли мақсадларда фойдаланиш мумкин, аммо банклар янги банк маҳсулотларини яратиш имконини берувчи илғор технологияларни қўллаш учун жорий қилиши керак.
Абдуллаев кўплаб мамлакатларда криптовалюталар тақиқланганлигини, аммо шунга қарамай, Англия ёки Японияда ўз криптовалюталарини яратиш имконияти кўриб чиқилаётганини эслатди. У келажак ушбу тенденция томонида эканлигини қайд этди.
Изоҳ (0)