Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидасини бузганлик тўғрисидаги баённома электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди, дея хабар беради Spot.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилиши бошлангандан сўнг шундай имконият туғилди. Қоида бузилишлар бўйича барча маълумотлар махсус электрон базага жойлаштирилади. Айни пайтда мазкур тизимни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, сессияда мамлакатда 2020 йил 1 январга қадар йўл белгилари ва кўрсаткичлари тўлиқ алмаштирилиши, светофорлар тартибга келтирилиши, инновацион материаллардан фойдаланган ҳолда янги йўл чизиқлари тортилиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)