Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Асал ойи» фильми февраль ойининг тўртинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги кино саройи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Февраль ойининг тўртинчи ҳафтаси кинорейтингида «Асал ойи» фильмидан кейинги ўринларни Дадахон Обидовнинг «Юрагимдасан», Руслан Ибрагимовнинг «Эгизак ошиқлар», Руслан Ибрагимовнинг «Қайсар севишганлар» Дурдона Тўлаганованинг «Ўғри» фильмлари банд этган.
Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли кино саройида «Аҳмадбой ва Раҳматбой», «Ёвуз», «Дўстим ҳинд» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
19 февраль — 25 февраль оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Асал ойи» (комедия)Режиссёр — Жаҳонгир Аҳмедов
2-ўрин. «Юрагимдасан» (мелодрама)
Режиссёр — Дадахон Обидов
3-ўрин. «Эгизак ошиқлар» (жангари комедия)
Режиссёр — Руслан Ибрагимов
4-ўрин. «Қайсар севишганлар» (комедия)
Режиссёр — Руслан Ибрагимов
5-ўрин. «Ўғри» (мелодрама)
Режиссёр — Дурдона Тўлаганова
Изоҳ (0)