Биз ҳар куни алоқада бўладиган буюмлардаги баъзи моддалар жиддий касалликлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Дўкон чеклари
Чеклар махсус кукун билан қопланган термоқоғозларга босиб чиқарилади. Бу кукун таркибида жуда заҳарли А бисфенол моддаси мавжуд. У терига сингади ёки овқат билан бирга меъда-ичак йўлига тушади.Бу кимёвий модда тузилиши жиҳатидан жинсий гормон эстрогенга ўхшайди ва репродуктив тизимга таъсир кўрсатади, шунингдек саратон, қандли диабет ва юрак-томир касалликларини келтириб чиқаради.
Ҳашаротларга қарши воситалар
Ҳашаротларга қарши воситаларни ишлатишда ёрлиғида кўрсатилган йўриқномага риоя қилмаслик натижасида соғлиққа зарар етиши, тошмалар тошиш, бош айланиш, кўнгил айниш ва асаб тизими фаолиятининг бузилиш ҳолатлари юз бериши мумкин.Кир ювиш воситаси
Замонавий кир ювиш кукунлари таркиби жуда агрессив таркибий қисмлардан ташкил топган, айнан бу уларни шундай самарали қилишга ёрдам беради. Баъзи ингредиентлар дерматологик касалликларни кучайтиради, аллергияни келтириб чиқаради. Кир ювиш кукунидаги энг ёқимсиз нарса фенол ҳисобланади. Бу марказий асаб тизимига, юракка, қон томирларига, ўпкага ва буйракларга салбий таъсир кўрсатувчи заҳарли моддадир.Экспертлар хавфни камайтириш учун буюмларни яхшилаб чайқашни маслаҳат беради.
Ёнишдан сақлаш учун сингдириладиган модда
Антипиренлар нафақат ёғоч буюмлар ясашда ишлатилади, балки газламалар ва кийимларга ҳам сингдирилган бўлиши мумкин. Бунда уларнинг баъзилари қалқонсимон безга салбий таъсир кўрсатади, ўсмалар ҳосил қилади ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа нохуш оқибатларга сабаб бўлади.Манба: «Лайфхакер»
Изоҳ (0)