Америкалик актриса, режиссёр, продюсер ва қўшиқчи Барбара Стрейзанд 2017 йилда ўлган итини клонлаштирганини тан олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Стрейзанднинг айтишича, ҳозирда у боқаётган учта итнинг иккитаси бир йил олдин ўлган 14 ёшли Саманта лақабли Котон-де-Тулеар наслига мансуб итнинг клонидир.
«Улар табиатан ҳар хил. Уларга Самантанинг жигар ранг кўзлари ва жиддийлиги ўтганини кўриш учун катта бўлишларини кутяпман», — дейди актриса.
Стрейзанднинг маълум қилишича, клонлаштириш учун тўқималар итнинг оғзи ва ошқозонидан олинган.
Қайд этилишича, клонлаштирилган кучукчалар бошқалардан ажралиб туриши учун актриса уларга қизил ва бинафша ранг кийим кийдириб қўйган.
Ўз кийими рангига кўра, кучукчалар Мисс Скарлетт ва Мисс Вайолет лақабини олган.
Изоҳ (0)