Германиянинг Боркен шаҳрида яшовчи аёл сочини жуда калта қилиб кесгани учун ўз сартароши устидан полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аёлнинг шикоятига кўра, сартарош унинг сочини келишилганидан 20 сантиметр кўпроқ кесган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар эҳтиётсизлик натижасида тан жароҳати етказиш айби билан жиноят иши очишга мажбур бўлган. Сартарош гумонланувчи сифатида сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)