Москвада фотосессия учун ноқонуний фойдаланилган икки ойлик шер боласи ҳайвонот боғига топширилиши мумкин, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Москванинг шимоли-ғарбида тегишли ҳужжатларсиз фойдаланилган шер боласи олиб қўйилган. Ҳайвон Дмитров туманидаги сақлаб туриш марказига ветеринарлар назорати учун жўнатилган.
Марказга юборилган шер боласи айни пайтда карантинда турибди. Унинг ҳолати яхши ва овқатланиши меъёрда. Ҳайвонни 40 кунлик карантиндан кейин «меҳрибон қўлларга» топшириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)