Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳукуматда қуролсизланиш ва қурол-аслаҳа устидан назорат бўйича вазир лавозими тикланишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур лавозимни бош вазир ўринбосари Уинстон Питерс эгаллаши билдирилди.
«Бу ҳукумат аксилядровий ёндошувимиз, ҳозир ва келгусида тутишимиз керак бўлган ўринга катта аҳамият бераётганини тасдиқлайди. Қуролсизланишга интилиш бугунги кунда айниқса ўта муҳим. Глобал хавфсизлик ва тинчликка таҳдидлар кучаймоқда. Бу борада Шимолий Корея катта ташвиш туғдирмоқда», — деди Ардерн.
Маълумот учун, қуролсизланиш ва қурол-аслаҳа устидан назорат бўйича вазир лавозими Янги Зеландиянинг олдинги ҳукумати томонидан бекор қилинганди.
Изоҳ (0)